MetaTrader савдо платформалари трейдерга турли хил вақт интервалларида савдони олиб боришга, ордерларнинг ҳар хил турларини қўллашга, техник таҳлилни ўтказишга, маслаҳатчилари ва индикаторларни тестдан ўтказиш ва ишлатишга, ўз савдо ҳисоб-варақларини назорат қилиш ва трейдингни дунёнинг истаган нуқтасида суткасига 24 соат, ҳафтасига 5 кун олиб боришга имкон беради.
MT4 савдо платформаси 2005 йилда чиқарилган эди. 2010 йилда чиқарилган MT5 ўзига хос ворис ва MT4нинг яхшиланган версияси ҳисобланади. Агар Сиз қайси платформада савдо қилиш бўйича бир қарорга келмаган бўлсангиз, қуйида Сизнинг эътиборингизга уларнинг ҳар бири тўғрисида танлашга ёрдам берувчи қисқача маълумот келтирилган.
Қайси терминални танлаш керак?
Ишончлилик, самарали ишлаш ва терминалнинг иқтисодий мақсадга мувофиқилигига асосланган ҳолда ИнстаФорекс трейдерларининг 98%и ишлаш учун MT4ни танлайдилар. Бундан ташқари, компанияснинг оммабоп сервислари, жумладан бонуслар, ForexCopy ва ПАММ-тизими трейдерлар учун фақат ушбу платформада мумкин.
Терминални танлаш трейдингдаги Сизнинг хоҳишларингизга боғлиқ. MetaTrader 4 мумтоз ҳисобланади. У ҳар бир трейдерга қулай, функцияларнинг кенг спектрига эга ва савдони истаган услубда олиб боришга имкон беради. Лекин Сиз инновациялар тарафдори бўлсангиз ва MetaTrader 5 савдо терминалидан ишда фойдаланишни синаб кўришни хоҳласангиз, ИнстаФорекс компанияси бу имкониятни ҳам тақдим этади.