MT4 ва MT5 савдо терминаллари орасида фарқлар
MetaTrader 4 ва MetaTrader 5 савдо терминаллари орасида фарқлар
| Т/р | Таққослаш учун бандлар | MetaTrader 4 | MetaTrader 5 |
|---|---|---|---|
| 1 | Ўрнатиш | Кўп вақтни олмайди ва оддий ҳисобланади, ҳисоб-варағини очишда танлаб олинадиган брокер-компаниянинг сервери манзилини талаб этади. | Кўп вақтни олмайди ва оддий ҳисобланади, ҳисоб-варағини очишда танлаб олинадиган брокер-компаниянинг сервери манзилини талаб этади. |
| 2 | Графикларнинг акслантириш | Бир вақтда очилиши мумкин бўлган графиклар миқдори чекланмаган. Тикли графикда савдо қилиш мумкин. | Бир вақтда очилиши мумкин бўлган графиклар миқдори чекланмаган. Тикли графикда савдо қилиш мумкин. |
| 3 | Таймфреймлар сони | 9 та вақтли даврлар | 21 та вақтли даврлар |
| 4 | Фундаментал таҳлил (янгиликлар бўйича савдо қилиш) | Иқтисодий тақвим мавжуд эмас, бироқ қўшимча плагинларни ўрнатиш имконияти бор. | Терминалда тадбирлар ва воқеалар, жадваллар ва башоратлар ва ҳ.к.лар шарҳлари билан иқтисодий тақвим ўрнатилган. |
| 5 | Техник индикаторлар, график ва таҳлилий объектлар | 30 та индикатор мавжуд эмас мавжуд эмас | 38 та индикатор 46 та график объект 22 та таҳлилий объект |
| 6 | Форекс-маслаҳатчилар | MetaTrader 4 муҳаррири Strategy Tester 4 (Стратегиялар тестери) Маҳсулотлар савдо терминалининг фақат 4-версиясига мосланган, MQL 4 тили ёрдамида ёзилган. | MetaTrader 5 редактор Strategy Tester 5 (Стратегиялар тестери) Strategy Tester Agent Manager 5 Маҳсулотлар яхшиланган ва янгиланган, савдо терминалининг фақат 5-версиясига мосланган, MQL 5 тили ёрдамида ёзилган. MetaTrader 4га қараганда MetaTrader 5да масалаҳатчиларни йиғиш ёки яратиш анча мураккаб. |
| 7 | Ордерларнинг турлари ва миқдори | Бозор ордерлари – 2 Кечиктирилган ордерлар – 4 Стоп-ордерлари – 2 | Бозор ордерлари – 2 Кечиктирилган ордерлар – 6 Стоп-ордерлари – 2 |
| 8 | Даражалар | Фойдаланувчи битта валюта воситасида ва йўналишида, аммо турли хил даражаларда истаган сондаги ордерларни очиши ва ҳар бири билан алоҳида ишлаши мумкин. | Фойдаланувчи битта йўналишда истаган сондаги ордерлари очиши мумкин, аммо улар графикда бирлашади ва битта ягона позицияни эгаллайди. |
| 9 | Қўшимча MQL-маҳсулотларини сотиб олиш | Қўшимча маҳсулотларни сотиб олиш учун MQL4.com сайтига ўтиш зарур. Савдо платформасининг бу версияси мазкур порталга автоматик ўтишни амалга оширмайди. | MQL-маҳсулотларни махсус иловани очиб сотиб олиш мумкин. Маҳсулотлар сайтга ўтгандан сўнг эмас, балки ўрнатилган илова орқали харид қилинади. |
| 10 | Локировкалаш | Қарши позицияларни локировкалашни амалга ошириш мумкин. | Қарши позицияларни локировкалашни амалга ошириш мумкин. |
| 11 | Савдо қилиш (хеджирлаш, FIFO ва ҳ.к.) | Барча савдо усулларини ва стратегияларини қўллаган ҳолда трейдинг учун шароитлар яратилган. | Барча савдо усулларини ва стратегияларини қўллаган ҳолда трейдинг учун шароитлар яратилган. |
| 12 | Фойдаланувчилар миқдори | Савдо терминалининг мазкур версиясидан фойдаланувчи брокерлар сони 5-версиянинг тарафдорлари сонидан ортади. | Мазкур савдо платформасини қўлловчи ва унда хизматларни таклиф этувчи брокерлар сони 4-версиядагига қараганда анча кам. |
| 13 | Бозор | Форекс бозорининг воситалари билан, шунингдек фьючерслар, қимматли қоғозлар ва ҳ.к.лар билан савдо қилиш. | Форекс бозорининг асосий воситалари, шунингдек металлар, акциялар. |
| 14 | Нархлар стакани | Мавжуд эмас | Киритилган |
| 15 | Интерфейс | Оддий ва қулай. "Бир чақиришда савдо қилиш" ва "Олиб кириш" вазифалари платформанинг 500-версиясида мавжуд. | Анча оптималлаштирилган, дизайн ўзгартирилган. "Бир чақиришда савдо қилиш" ва "Олиб кириш" вазифалари уланган. Излаш сатри қўшилган, "Бозор шарҳи" дарчасида ахборот иловаси пайдо бўлди. |
| 16 | Мижоз кабинети | Мижоз кабинетининг барча сервисларидан фойдаланиш мумкин. | МТ5 платформасида ҳисоб-варақлари учун мижоз кабинети мавжуд эмас. Маблағлар билан тўлдириш ва ечиб олиш бош сайт орқали амалга оширилади. |